"Ангрен логистика маркази" АЖ
“Ангрен логистика маркази” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ташкил этилган. 2014 йил 23 июлда Ангрен шаҳар ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган уставга асосан ўз фаолиятини юритади.
Жамиятнинг автомабиль транспорт хизматлари “Махсусюктранс” МЧЖ томонидан кўрсатилади “Махсусюктранс” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган.
“Махсусюктранс” МЧЖ асосий фаолият тури – юкларни ташиб бериш бўйича транспорт хизматларини кўрсатиш.
“Махсусюктранс” МЧЖ умумий ер майдони 12 гектар, автопаркни 331 дона автотранспорт воситалари ва 1 та автоэвакуатор ташкил этади. Юқори даражада жиҳозланган автокорхона Сизнинг юкларингизни Республика худудида ташиб бериш имкониятига эга.
“Ангрен логистика маркази” АЖ Ўзбекистон Республикаси худудида катта ҳажмли ва ўта оғир юкларни (қурилиш ва йўл техникаларини, компрессор ва носос станцияларини, ускуналарни, қувурларни, металлконструкция ва бошқаларни) мижознинг буюртмасига биноан белгиланган манзилга, шунингдек, темир йўл ва авиа терминаллардан/гача ташиб беради.